Бухорода беш нафар ишчи канализация коллекторига тушиб кетди: уч нафарининг жасади топилди
Бухорода беш нафар ишчи канализация коллекторига тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, ҳодиса 4 сентябрь куни соат 12:00 атрофида содир бўлган. «Файз бинокор Олтиариқ» МЧЖ ходимлари янги уйларни марказий канализация тармоғига улаш жараёнида коллекторга тушиб кетган. Ишчиларни кучли сув оқими олиб кетган.
Зарманоқ маҳалласи ҳудудидаги канализация сувлари узатиш пунктлари қувурларидан уч ишчининг жасади топилган. Қолган икки нафар ишчини қидириш ишлари давом этмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг