Бухорода 4 туп кўп йиллик дарахт ўтинликка кесилди

15:01 27 Ноябрь 2025 Жамият
465 0

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани Хирс қишлоғида 100 йиллик дарахтлар ўтин учун ноқонуний равишда кесилгани ҳақидаги видео мурожаат тарқалди. Вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

Билдирилишича, мазкур видео мурожаат юзасидан Бухоро вилояти Қоракўл туман Экология бўлими ходимлари томонидан зудлик билан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўтказилган ўрганиш жараёнида мурожаатда кўрсатилган ҳудудда 4 туп кўп йиллик дарахтларнинг ноқонуний кесилгани тасдиқланган.

Ҳозирда ушбу қонунбузарликни содир этган фуқаронинг шахсини аниқлаш борасида барча тегишли ҳужжатлар Қоракўл туман Ички ишлар бўлимига тақдим этилган бўлиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

«Табиатга зарар етказган фуқарога нисбатан қонун доирасида белгиланган тартибда чоралар кўрилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ҳокими ўринбосари Саидали Хидиров ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини расмийлаштирмоқчи бўлган Экология қўмитаси инспектори Аҳроржон Ниёзовга куч ишлатиб, Миллий гвардия ходимлари ёрдамида туман ИИБга олиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Шундан сўнг, туман ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер