Бухорода 20 ва 16 нафардан болаларни ташиган «Дамас» ҳайдовчиларига чора кўрилди
Бухорода икки ҳолатда, 20 ва 16 нафардан болани ташиган ҳайдовчиларга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Жондор туманида ЙПХ ходимлари томонидан «Дамас» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасида жами 20 нафар, бошқа бир ҳолатда эса 16 нафар вояга етмаган болалар ва фуқароларни олиб кетилаётгани аниқланган.
«Қилган ишимдан пушаймонман. Болаларнинг хавфсизлиги ҳамма нарсадан муҳимроқ», дейди ҳайдовчилардан бири.
Юқоридаги ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилган.
Шунингдек, бу ҳолатларга бефарқ бўлган туман МТТ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳам тегишли ташкилотларга тақдимнома киритилган.
Эслатиб ўтамиз, 12 ёшга тўлмаган болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида ташиш тақиқланади. Шунингдек, ташилаётган йўловчилар сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлмаслиги керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг