Бухоро ОЗКни таъмирлаш учун 8 миллиард сўм маблағ сарфланди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев шу кунларда хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Ташриф давомида вазир вилоятда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.
Жумладан, бугун Д.Набиев янгидан таъмирдан чиқарилган Бухоро Олимпия захиралари коллежини бориб кўрди. Ўрганиш давомида спорт коллежидаги спорт заллар, фаоллар зали ҳамда ўқув ва лаборатория хоналари ҳам кўздан кечирилди. Шу ернинг ўзида вазир мутасадди раҳбарларга мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ҳамда спорт иншоотининг очилиш маросимини юксак савияда ташкил этиш бўйича ҳам топшириқлар берди. Дарвоқе, Бухоро Олимпия захиралари коллежини таъмирлаш учун 8 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Таъкидландики, ҳозирда замонавий кўриниш олган Бухоро Олимпия захиралари коллежи бухоролик ёш ва истеъдодли спортчиларга ўз иқтидорини намоён этиш ҳамда келгусида терма жамоалар сафидан мустаҳкам жой олиб, халқаро майдонларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишлари йўлида пиллапоя вазифасини ўтаб беради.
Маълумот учун, Бухоро олимпия захиралари коллежининг расман эртага тантанали равишда очилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг