Бухоро минтақавий реставрация маркази барпо этилмоқда
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Қадимий шаҳарнинг Аҳмад Дониш маҳалласи ҳудудида Бухоро минтақавий реставрация маркази қад ростламоқда.
— Марказнинг фойдаланишга топширилиши соҳада «Устоз-шогирд» анъанасини изчил давом эттириш, маданий мерос объектларини реставрация қилишда илмий асосланган таклифларни тайёрлаш, хорижий тажрибани амалиётда қўллаш, тарихий ёдгорликларни таъмирлашда чет эллик экспертларни жалб қилиш имконини беради, — дейди таниқли ганчкор уста Алишер Ғойибов. — Унинг малакали реставратор усталар иш тажрибасидан ёшларни баҳраманд этишдаги ўрни ҳам катта бўлади.

Айтиш жоиз, бундай марказга анчадан буён эҳтиёж сезилмоқда. Негаки, Бухоро вилоятида 800 тадан зиёд маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган. Археология ёдгорликлари, архитектура ансамбллари, масжиду мадрасалар, карвонсарой, тим ва тоқлар, қадимий уй-жойлар, диққатга сазовор жойларнинг вақт ва ташқи таъсирлар оқибатида таъмирталаб ҳолга келиши кузатилмоқда. Уларни реставрация қилиш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, келгуси авлодга етказиш долзарб масалага айланиб улгурди. Ана шундай шароитда минтақавий реставрация марказининг ўрнини ҳеч нарса босолмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг