Бугунги ёшларимизнинг овози, ғоя ва ташаббуслари, куч-ғайрати барча соҳа ва тармоқларга чуқур кириб бормоқда — Шавкат Мирзиёев
Бугунги ёшларимизнинг овози, ғоя ва ташаббуслари, куч-ғайрати барча соҳа ва тармоқларга чуқур кириб бормоқда. Улар халқимизнинг неча йиллик орзу-армонларини реал ҳақиқатга айлантирмоқда.
Футбол бўйича миллий терма жамоамиз мамлакатимиз тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, 34 йиллик орзу-умидимизни рўёбга чиқарди.
Талаба ёшларимиз эса Халқаро ёзги универсиада ўйинларида 116 та давлат орасида илк бор биринчи ўн бешталикка кирди, Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади.
Ушбу байрам арафасида 19 ва 22 ёшли боксчиларимиз Осиё чемпиони деган юксак унвонга сазовор бўлиб, ўзбек бокс мактабининг шуҳратини дунёга яна бир бор намоён этди.
“Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, Ўзбекистонни чинакам спорт мамлакатига айлантириш мақсадида истиқболли ўғил-қизларимизга атаб Тошкентда улкан Олимпия шаҳарчасини барпо этдик.
Мамлакатимиз тарихида биринчи марта замонавий таълим ва билим берадиган Футбол академияси қад кўтарди. Ишончим комил, замонавий спорт архитектурасининг ноёб дурдонаси бўлган ушбу мажмуалар минглаб бўлғуси чемпионларимиз учун юксак парвоз майдонига айланади”, – деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг