Бугундан «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилаётган дизель нархи арзонлаштирилди

15:42 12 Июль 2023 Иқтисодиёт
1374 0

«Uzbekistan GTL» заводи қувватларининг босқичма-босқич ишга туширилиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши ҳамда истеъмолчиларни сифатли ва экологик тоза дизель ёқилғиси билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12 июлидан бошлаб Республика товар-хом ашё биржаси орқали сотувга қўйиладиган синтетик дизель ёқилғиси бир тоннасининг бошланғич нархи 10 116 972 сўмдан 9 499 953,08 сўмгача арзонлаштирилди деб, хабар берди «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати.

Шу билан бирга, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ярим синтетик дизель ёқилғисининг нархи бир тонна учун 13 488 974 сўмдан 11 673 687 сўмгача пасайтирилади.

«GTL» дизель ёқилғиси «Евро-6» стандартининг Европа сифат даражасига жавоб берадиган замонавий ва юқори сифатли ёқилғидир.

«GTL» дизели «Евро-4» ва ундан юқори стандарт ёнилғида ишлайдиган енгил автомобиллар ва юк машиналари, шунингдек, маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган катта габаритли ва махсус дизель ёнилғили транспорт воситалари учун идеал тарзда мос келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?