Бугундан Тошкентда 75 минг АҚШ долларлик мусобақа бошланади
21-30 ноябрь кунлари Тошкентда «Президент кубоги» шахмат мусобақаси бўлиб ўтади. Қайд этиш керакки, мукофот жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Хабар берилишича, турнир 2 гуруҳда ўтказилади:
«А» гуруҳида рейтинги 2250 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар;
«Б» гуруҳида рейтинги 2249 ва ундан паст рейтингли шахматчилар;
Турнирда 10 нафар истеъдодли шахматчилар иштирок этади. Уларнинг ўртача ФИДЕ рейтинги 2674.9 бўлиб, бу мусобақанинг жаҳон миқёсидаги аҳамиятини кўрсатади.
Турнирнинг энг юқори рейтингли ўйинчиси, Нодирбек Абдусатторов, 2777 рейтинг билан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, мезбон спортчиларда Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоевлар, форслардан Парҳам Магсудлу ва Амин Табатабаэи, ҳиндистонлик шахматчилар, жумладан Нихал Сарин (2676), Абҳиманю Пураник (2652) ва Мурали Картикейан (2625) ва М. Пранешлар қатнашади.
Қайд этилишича, мусобақа формати классик турда, ҳар бир шахматчи учун 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 сония қўшилиб боради.
Бугун биринчи тур соат 14:00 да бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг