Бугундан ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–26-сонли Фармон ижросини таъминлаш мақсадида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 09:00 да бошланган.
Фуқаролар субсидия олиш учун қуйидаги усуллардан бирини танлаган ҳолда ариза топширишлари мумкин бўлади:
- Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали;
- Электрон тарзда my.gov.uz порталида https://my.gov.uz/oz/service/325 ҳаволаси орқали;
- MyGov мобил иловаси орқали.
Шунингдек, ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган бўлиши лозим.
Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 431 минг 700 сўм) – 8 бараваригача (10 млн 168 минг сўм);
- Тошкент шаҳрида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 431 минг 700 сўм) – 9,2 бараваригача (11 млн 693 минг 200 сўм).
Бундан ташқари, ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги лозим.
Маълумот учин, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тегишли ижтимоий мезонлар асосида баҳоланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг