Бугундан академик лицейларга қабул бошланди

10:22 10 Июнь 2025 Жамият
94 0

10 июндан 2025/2026-ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 2025 йил 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш бошланади, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

Хабарда келтирилишича, абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга ИД карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотларини киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (ПДФ, ЖПEГ) юклашлари керак бўлади:

  • 3,5×4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
  • ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

Шунингдек, абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:

  • ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);
  • ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини белгилайди.

Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади. Қабул жараёнлари 10 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.

Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни академик лицейларда ташкил этилган «Маслаҳат марказлари» ёки вазирликнинг @eduuzuniversalbotʼи орқали олиш мумкин.

Қабул квотаси ҳақида батафсил ушбу ҳаволада танишинг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?