Бугун соат 11:00 га қадар республикамиз бўйича 6 669 552 нафар сайловчи овоз берди
Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"
Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда овоз бериш жараёнлари ҳақида маълум қилинди.
«Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловда юксак сиёсий фаолликни намоён этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96 -моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса сайлов ўтган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Участка ва округ сайлов комиссияларидан олинган маълумотларга эътибор қаратсак, соат 11:00 га қадар сайловчиларнинг 6 млн. 669 минг 552 нафари ёки 33, 6 фоизи овоз берди. Демак жорий сайловлар ўтган, деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз», — деди Б. Қўчқоров.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Юрак хуружи ва инсултдан сақланиш учун истеъмол қилиш керак бўлган маҳсулотлар қайси? Янги тадқиқот ҳаммасини фош қилди
- «ChatGPT»дан молиявий маслаҳат олишдан олдин «етти ўлчаб, бир кесинг»
- Ўзбекистон тиббиёти тарихида биринчи марта ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
- 2024 йилнинг энг яхши смартфонлари номи эълон қилинди
- 2024 йилнинг энг қиммат авторақами маълум бўлди
- “Миллий спорт мукофот-2024” тақдирлаш маросимидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг