2024 йилнинг энг яхши смартфонлари номи эълон қилинди
YouTubeʼда деярли 20 миллион обуначига эга машҳур IT-блоггер Маркес Браунли 2024 йилнинг асосий смартфонларини танлади. Видео муаллифнинг YouTubeʼдаги каналида эълон қилинган.
Браунли Samsung Galaxy S24 Ultra флагманини йилнинг энг яхши телефони деб атади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, қурилма зерикарли бўлиб туюлиши мумкин, чунки унда букланадиган дизайн каби ноодатий функциялар мавжуд эмас. «Бироқ, унинг ажойиб экрани, ажойиб батареяси, ажойиб камералари бор», деб таъкидлади блоггер.
Муаллиф 6,1 дюймли дисплейга эга ва бир қўлга осон сиғадиган iPhone 16 ни энг яхши кичик телефон деб атади. «Энг яхши камера» номинациясида iPhone 16 Pro, «Энг ҳамёнбоп» – Nothing Phone 2a, «Энг яхши батарея» – Red Magic 10 Pro, «Энг яхши дизайн» – Huawei Mate XT деб эълон қилинди.
Маркес Браунли Google Pixel 9 Pro Fold яратувчиларини энг яхши инновациялари учун мақтади. Муаллиф Google Pixel 9 Pro Fold'ни йилнинг асосий йиғма смартфони деб атади. Браунли Asus Zenfone 11 Ultra'ни 2024 йилдаги муваффақиятсизлик деб ҳисоблади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг