2025 йилнинг илк кунида нечта чақалоқ дунёга келгани маълум бўлди

2025 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Уларнинг 492 нафари ўғил, 548 нафари қиз. Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилди.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
Қашқадарё вилояти (119 нафар),
Тошкент шаҳри (112 нафар),
Самарқанд вилояти (101 нафар),
Сурхондарё вилояти (89 нафар) банд этди.
Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
Туғилганлар орасида 7 эгизак (жами 15 нафар бола) бор, яъни 12 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари эса уч ҳомилалик эгизак.
Таъкидланишича, байрам кунлари республика бўйлаб 6192 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилнинг шу даврида жами 1111 нафар, 2021 йилда — 1086 нафар, 2022 йилда — 1448 нафар, 2023 йилда — 1312 нафар, 2024 йилда — 1043 нафар чақалоқ дунёга келган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг