Шахмат гроссмейстерларимиз сони 30 тага етди

14:24 01 Январь 2025 Спорт
489 0

26 декабрдан 31 декабрга қадар Уммон давлатида «Muscat International Chess Championship 2024» турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон шахмат федерациясининг хабар беришича, турнирда иштирок этган шахматчимиз Ортиқ Нигматов 2501 (Qatar Masters 2024 +9.4; 3rd International President cup +35; Muscat International Chess Championship 2024 +9.8) рейтинг кўрсаткич қайд этди. Шу тариқа Нигматов сўнгги талабни бажариб, шахмат гроссмейстери унвонига эга чиққан ўттизинчи ўзбекистонликка айланди.

Шахматчимиз GM лик норма талабларини муддатидан олдин бажарган, фақатгина рейтинг кўрсаткичлари бир марта 2500 рейтингдан ўтиши лозим эди, дейилади хабарда.

Қувонарлиси шундаки, Ортиқ Нигматов 9 та турдан иборат баҳсларда 7 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этган ҳолда 8 очко тўплаб «Muscat International Chess Championship 2024» турнири ғолибига ҳам айланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов «Sharjah Master 2024» турнирида 2603 перформанс кўрсатиб, гроссмейстерликнинг сўнгги талабини бажарган ҳолда Ўзбекистоннинг 29 гроссмейстерига айланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?