Бугун она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига тўлов қилишнинг охирги куни
Бугун она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига тўлов қилиш якунланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Маълумки, 2026 йилнинг 1 ярмида бўлиб ўтадиган умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март ва апрель ойларида ўтказилади.
Жорий йилнинг 1 ярмида она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанларидан ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳони учун рўйхатдан ўтиш 9 январгача бўлиб ўтди.
Тўловлар эса бугун, 10 январгача давом этиши ҳақида маълумот берилган эди. Тест синови учун талабгорлар «my.gov.uz» сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.
Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг