Бугун Мақсуд Шайхзода ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтади
Бугун соат 19:00 да Адиблар хиёбонида Мақсуд Шайхзода ҳаёти ва ижодига бағишланган «Икки халқ дилбанди» ҳужжатли фильмининг премьераси ўтказилади. Мазкур туркум ҳужжатли фильмлар премьералари Кинематография агентлиги томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Икки халқ дилбанди» ҳужжатли фильми Кинематография агентлиги ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази билан ҳамкорликда «First art media» студияси томонидан суратга олинган.
Куни кеча Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилганди. Олдинда 29 сентябрга қадар Огаҳий, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Ойбек ва бошқа адиблар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар премьералари бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг