Бу йилги Тошкент халқаро кинофестивали ШҲТ саммити доирасида ўтказилади
"Ўзбекфильм" киноконцернида Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида 12-17 сентябрь кунлари ўтказиладиган "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Агентлик раҳбарияти, тизим ташкилотлари, мутахассислар ҳамда ходимлар иштирок этишди.
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивалининг жорий йилги тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали бу йил Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Саммити доирасида ўтказилади. Йиғилишда шунингдек, кинофестивални юқори савияда ўтказиш, шунингдек, фестиваль доирасидаги танловлар, фильмлар кўриги, хорижлик мутахассис ва ижодкорларни таклиф этиш, локациялар, жараёнларни ёритиш масалалари, техник таъминот, ижодий ҳамкорликлар каби масалалар муҳокама қилинди.
Бу йилги кинофестиваль доирасида "Хориж кино кунлари", талабалар учун "Кино 5 кунда" кинолойиҳалари питчинг тақдимотлари, шоу концертлар, эксклюзив кино дастурлар, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, флешмоб ва кутилмаган томошалар бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг