Британияда ўтказилаётган мотопойгада бахтсиз ҳодиса содир бўлди, икки нафар пойгачи ҳалок бўлган (+видео)

Британияда ўтказилаётган «SuperSport» чемпионатида 11 та мотоцикл ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида икки мотопойгачи ҳалок бўлди. Бу ҳақида «Sky News» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Британияда ўтказилаётган «SuperSport» чемпионатидаги бахтсиз ҳодиса оқибатида англиялик пойгачи Оуэн Женнер ҳамда Янги Зеландия вакили Шейн Ричардсон оғир тан жароҳатлари олиши оқибатида вафот этган.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ушбу ҳалокат пойгачиларнинг биринчи айланиш даврасидаги илк бурилиш чоғида содир бўлган. Мотопойгачининг мувозанатни йўқотиши оқибатида, унинг ортидан келаётган бошқа пойгачилар ҳам йиқилишган ҳамда турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида англиялик 21 ёшли Оуэн Женнер оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган. Шифокорларнинг ёрдам кўрсатишига қарамасдан, пойгачи бош қисмидан олган оғир жароҳати туфайли вафот этган. Янги Зеландиялик 29 ёшли Шейн Ричардсон ҳам мазкур ҳодиса оқибатида кўкрак қафаси қисмидан оғир жароҳатлар олиб, шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Шунингдек, ҳалокат оқибатида яна беш нафар мотопойгачи турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, тиббий марказларга олиб борилган ҳамда шифокорлар назоратидан ўтказилган. Уларнинг ҳолати яхши ҳамда даволанишга муҳтож эмаслиги айтилмоқда.
«Ушбу воқеа сабаб чуқур қайғуга ботдик. Вафот этганларнинг борлиги оғриқли ҳолат. Жароҳатланганлар ҳам кўп. Шу сабабли чемпионатнинг қолган қисми бекор қилинади», — дейди турнир ташкилотчилари ўз баёнотида.
Ҳудуд полицияси иккита ўлим ҳолати кузатилган мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.
«Мототцикл пойгаларини бошқариш кенгаши, «MotorSport Vision Racing coroner» ҳамда ҳудуд полицияси билан ҳамкорликда ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари ўрганилмоқда», — дейди маҳаллий полиция бошқармаси вакили.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг