Бразилияда наркомафияга қарши рейдда камида 130 киши ҳалок бўлди — мамлакат тарихидаги энг қонли операция деб баҳоланмоқда
RBC хабарига кўра, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган махсус полиция амалиёти чоғида камида 130 киши ҳалок бўлган. Хорижий ОАВ бу воқеани «мамлакат тарихидаги энг қонли операция» деб атади.
28 октябрь, сешанба куни полиция «Тазйиқ» номли рейдни Рио-де-Жанейронинг шимолий туманида ўтказган. Амалиётга 2,5 мингга яқин хавфсизлик ходими жалб этилган. Мақсад — бир неча фавелаларда гиёҳвандлик савдосини назорат қилувчи «Comando Vermelho» тўдасининг ҳудудий таъсирини чеклаш бўлган. Натижада 81 киши қўлга олинган, 93 та милтиқ мусодара қилинган.
Расмий маълумотларга кўра, 64 киши ҳалок бўлган, уларнинг тўрт нафари полициячи. Бироқ 29 октябрь, чоршанба куни маҳаллий аҳоли Сан-Лукас майдонига камида 72 кишининг жасадини олиб келиб, уларни яқинлари томонидан таниб олиш учун қўйган. Бош вазир аппарати маълум қилишича, бу жасадлар расмий статистикага киритилмаган, шунинг учун махсус тергов ўтказилади.
Шунингдек, бу кенг кўламли полиция амалиёти БМТнинг иқлим бўйича COP30 саммитига тайёргарлик доирасидаги халқаро тадбирлардан бир неча кун олдин ўтказилганини таъкидлаш лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг