Божхона ва Солиқ қўмиталари ходимлари пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона пости инспектори хизмат мавқейидан фойдаланиб, Тошкент туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаронинг 7 килограмм олтин қимматбаҳо металларини Қозоғистон Республикасидан чегара божхона пости орқали декларацияда кўрсатмасдан ва божхона назоратидан яширган ҳолда ўтказиб бериш эвазига Чирчиқ шаҳрида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда божхона ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шу каби яна бир ҳолат Тошкент шаҳрида ҳам қайд этилган.
Унга кўра, Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясининг шўба бош инспектори хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ фаолиятини ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тугатиб бериш эвазига 2 минг 500 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини туман солиқ инспекцияси биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда бош инспекторга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, Миробод тумани солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўбаси инспектори ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, ўзига бириктирилган ҳудудда фаолият юритувчи савдо дўконида солиқ текширувлари амалга оширмаслик ва келгусида ҳар қандай солиқ текширувлари тўғрисида олдиндан хабар бериб туриш эвазига 10 миллион сўм пул маблағини ўзининг банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг