Божхона қўмитаси томонидан “Мурувват” уйининг 3 қаватли корпуси фойдаланишга топширилди
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ногиронлиги бўлган эркаклар “Мурувват” интернат уйининг тўлиқ реконструкция қилинган 3 қаватли биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали очилиш маросимида Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбарияти, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари, “Мурувват” уйида истиқомат қилаётган васийликка олинган шахслар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тантанали тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги қарори билан республикамиздаги барча “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика панционатининг Божхона қўмитасига бириктирилгани васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлашди.
Қарор ижроси доирасида ушбу “Мурувват” уйида ҳам божхона органлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида муассаса блокларидан бири бутунлай таъмирталаб ҳолатда эканлиги, коммуникация тармоқларининг эскиргани, бино ва йўлакларнинг ноқулай жойлашуви аниқланган эди.
Қисқа муддатда ушбу блок мукаммал таъмирланди, янги замонавий лифт ўрнатилди, электр ва ичимлик суви таъминоти инфратузилмаси қайтадан бунёд этилди, атроф ободонлаштирилиб, қуёш панеллари асосида ёритиш тизими замонавий ҳолга келтирилди.
Шунингдек, 38 турдаги мебель, маиший техника буюмлари, функционал кроватлар ва бошқа зарурий анжомлар билан таъминланди.
Божхоначилар ташаббуси билан муассасага 10 дона замонавий тикув машиналари тақдим этилди. Эндиликда ушбу мўъжаз тикув цехи муассасада истиқомат қилувчи шахсларнинг эҳтиёжи учун хизмат қилади.
Маросимда “Мурувват” уйи жамоаси номидан миннатдорчилик билдирилиб, Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов номига ташаккурнома топширилди.
Тантанали тадбир доирасида муассасада васийликки олинган шахслар ўртасида ташкил қилинган спорт мусобақаларининг ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Сўнгра рамзий лента қирқилиб, муассаса тантанали равишда очилди. Тадбир бадиий ижодкорларнинг концерт дастурига уланиб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг