Боёвут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Уралова Дилфуза Жумановна бошқа ишга ўтиши муносабати билан Боёвут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бугун, 29 декабрь куни бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида бир қатор ташкилий масалалар кўрилди.
Хусусан, шу кунга қадар туман ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Уралова Дилфуза Жумановна бошқа ишга ўтиши муносабати билан Боёвут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Шунингдек, депутатлар томонидан Ҳазратқулов Ниёз Намазбоевич Боёвут тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У ушбу тайинловга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
Бундан ташқари, сессияда 2026 йилги туман маҳаллий бюджети тасдиқланди ҳамда депутатлар томонидан бюджет даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсатгичлари атрофлича муҳокама қилинди.
Депутат Исанов Облақул Турдиқулович Халқ депутатлари Боёвут тумани кенгаши раиси лавозимига сайланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевич Уйчи туманига, Карабаев Адҳам Жакбаралиев Янги Наманган туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг