Уйчи туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевич Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 29 декабрь куни бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўтарилган.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилиб, Уйчи туманида кейинги йилларда олиб борилган ишлар, Уйчи тажрибаси доирасида эришилган ютуқлар баробарида, ишда йўл қўйилган хато ва камчиликларга атрофлича тўхталиб, ҳудудларни янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берган. Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарур экани таъкидланган.
Шундан сўнг, депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Мусаев Шуҳрат Мирсодиқовични Уйчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилиш ва туман кенгашининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги тегишли қарорларини тасдиқлаган.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевични Уйчи тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори бир овоздан маъқулланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг