Бўстонлиқда ногиронлиги бўлган болалар иштирокида «Мафтункор ранглар жилоси – 2025» номли республика танлови ўтказилди — Фоторепортаж

16:36 30 Июнь 2025 Жамият
204 0

Жорий йилнинг 28 июнь куни Бўстонлиқ туманидаги «Олмос» дам олиш масканида «Биз биргамиз!» ижтимоий лойиҳаси доирасида 7-17 ёшдаги ногиронлиги бўлган болалар иштирокида «Мафтункор ранглар жилоси – 2025» номли республика танлови бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида ва Мираброр Усмонов номидаги Халқаро хайрия жамоат фонди кўмагида ташкил этилган.

 

Мазкур тадбир доирасида болалар ўртасида расм чизиш бўйича ижодий беллашувлар, турли жанрлардаги асарлардан иборат санъат кўргазмаси ҳамда ақл-заковатни синайдиган шахмат мусобақалари ўтказилди.

Мусобақада иштирок этган ҳар бир бола ғолиб сифатида эътироф этилиб, уларга тантанали равишда ноутбук ва дипломлар топширилди. Шунингдек, болалар ва уларнинг ота-оналари учун байрам концерти ва дастурхони тузалди.

Бундан ташқари, шу куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Мираброр Усмонов номидаги Халқаро хайрия жамоат фонди ўртасида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?