Босния ва Герцеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Иван Орлич Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegramʼдаги каналида маълум қилди.
Билдирилишича, бугун, 9 декабрь куни Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазирлигида Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Иван Орлич билан учрашган ва ишонч ёрлиғини қабул қилган.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада жадал ривожлантиришга бўлган самимий интилишни қадрлаймиз. Дарҳақиқат, ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама, айниқса, иқтисодий соҳада самарали ҳамкорлик қилиш учун кўплаб имкониятларни кўрмоқдамиз. Жаноб элчига мамлакатдаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз», дейди вазир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг