Бошқа мақсадлар учун бериб юборилган 20 гектар яшил ҳудуд тикланди
Иллюстратив фото
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллалар аҳолиси ўзлари дарахт экиб, парвариш қилишга, яшил ҳудудларни кўпайтиришга тайёр экани, лекин бирорта ҳоким ёки маҳалла раиси тайинли жойни кўрсатиб бермаётгани танқид қилинди.
Эндиликда «еттилик», маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд қилиш ташаббуси билан чиқса, туман ҳокими 10 сотихгача ер майдони ажратиб беради.
Ҳокимлар ва «еттилик» бунинг устидан таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилиши, бу ерлар бошқа мақсадларга бериладиган бўлса, қонун устувор, жазо муқаррар бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.
Бош прокуратурага бошқа мақсадлар учун бериб юборилган яшил ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳларини жойига қайтариш бўйича топшириқ берилган эди. Тўрт ой ичида 20 гектар яшил ҳудуд, 107 та спорт майдончаси ва болалар ўйингоҳи тикланди.
Давлатимиз раҳбари бундай жойларнинг барчаси жой-жойига қўйилмагунча ишни давом эттириш вазифасини қўйди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг