Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Смарт билан учрашди

Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Смарт билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар икки давлат ваколатли органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг жорий ҳолати ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, кибержиноятчилик, терроризм, иқтисодий жиноятлар ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш соҳаларида ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш борасида келишувга эришдилар.
Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланишига янги туртки бўлишига ишонч билдирдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг