Бўш иш ўринлари — янги имкониятлар манбаи
Булоқбоши туманида ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Унда туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркага 100 нафардан ортиқ ишсиз фуқаролар жалб қилинди, улар учун турли соҳаларда иш таклифлари тақдим этилди.

— Анчадан буён ўзимга муносиб иш топа олмаётгандим, — дейди тадбир иштирокчиси Санжарбек Мирзоҳидов. — Бугунги ярмаркада иштирок этиб, “FAYZ-M” трикотаж ишлаб чиқариш корхонасида ишга жойлашдим. Корхонадаги иш муҳити, меҳнат шароити ва жамоа муносабати менга маъқул келди. Ойлик маош ҳам етарли, меҳнат интизоми талаб даражасида. Энди ўз фаолиятим билан оилам фаровонлигига ҳисса қўшиш ниятим бор.
Ярмарка якунида 20 нафардан зиёд фуқаролар доимий иш ўринларига эга бўлди. Бу каби тадбирлар нафақат ишсизликни камайтиради, балки одамларнинг меҳнатга ва ўз келажагига бўлган ишончини ҳам мустаҳкамлайди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг