Бош ҳисобчи салкам 2 миллиард сўмни «ухлатди»

15:47 20 Январь 2025 Жамият
176 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Табдирда аниқланишича, «Л.А.» ва «З.П.» МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келган фуқаро С.О. корхоналарнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланиб йирик миқдордаги пул маблағларини талон-тарож қилган.

Маълумотларга кўра, фуқаро С.О, икки корхонанинг жами 1,9 миллиард сўм маблағларини ўзининг пластик картасига ўтказиб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер