“Боқий боғ” Саудия Арабистонининг янги гигалойиҳаси бўлади

Иллюстратив фото
Саудия Арабистони мамлакатни нефть марказидан туристик жаннатга айлантириш бўйича кенг кўламли стратегиянинг бир қисми бўлган улуғвор “Red Sea” (“Қизил денгиз“) лойиҳасининг янги элементини тақдим этди.
Янги ташаббус “Лахек” номини олган ва 90 та оролдан иборат архипелаг таркибига кирувчи мамлакатнинг ғарбий қирғоғидаги худди шу номли оролда амалга оширилади.
Лойиҳа Буюк Британиянинг машҳур “Foster + Partners” архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Саудия Арабистонидаги 1,6 километрлик осмонўпар бинони лойиҳалашда ҳам иштирок этади. Концепция марказида ноёб меъморий тузилишга эга бўлган серҳашам ўсимликлар билан “боқий боғ“ яратиш ётади.
Асосий хусусияти “Ҳалқа” бўлади — диаметри 800 метр, атрофи сув билан ўралган сунъий иншоот. Унинг таркибида ҳашаматли апартаментлар ва меҳмонхоналар жойлашади. Оролнинг умумий майдони 400 гектарни ташкил қилади.
Бундан ташқари, оролда қўшимча люкс резиденциялар барпо қилиш режалаштирилган, уларнинг баъзилари ёғочдан бўлади, шунингдек, бозор, савдо ва кўнгилочар зоналар, гольф майдонлари ва 115 та яхтага мўлжалланган бандаргоҳ ташкил этилади.
Қурилиш ишлари 2028 йилгача якунланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг