Боливиядаги «зомби» уйғонгани ростми?
Боливиядаги машҳур «зомби» вулқон – Утурунку ҳақида олимлар узоқ йиллик сирни очишга муваффақ бўлишди. Халқаро илмий гуруҳ — Хитой, Буюк Британия ва АҚШ олимлари биргаликда олиб борган тадқиқотлар натижасида ушбу вулқонда рўй бераётган силкинишлар ва ер деформациясига магма эмас, балки суюқликлар тўпланиши сабаб бўлаётгани аниқланди. Тадқиқот натижалари PNAS журналида чоп этилди.
Утурунку вулқони Анд тоғларининг марказида жойлашган бўлиб, сўнгги марта 250 минг йил олдин отилган. Шунга қарамай, у ҳозиргача фаол белгиларга эга: ер силкинишлари, газ чиқиши ва ўзига хос «sombrero» шаклидаги деформация – марказий қисми кўтарилиб, атроф ҳудудлар чўкмоқда. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли учун доимий хавотир манбаи бўлиб, ҳар қандай портлаш катта талафотларга олиб келиши мумкин.
Тадқиқотда 1700 дан ортиқ зилзила сигналидан фойдаланилган ва уларнинг ёрдамида Утурунку остидаги ер қатламлари «сейсмик томография» усули орқали 3D шаклда таҳлил қилинди. Бу технология инсон организмини компютер томографияси орқали текширган каби, ер ости қатламларида турли зичликдаги материаллар орқали ўтадиган тўлқин тезлигини ўлчайди. Натижада, ерости суюқликларининг кратер остидаги ҳаракати ва уларнинг тўпланиши аниқланди.
Мутахассислар айтишича, ҳозирча Утурунку вулқонида ҳақиқий портлаш хавфи паст. Аммо бу ҳолат бошқа фаол бўлмаган, бироқ тириклик аломатлари кўринаётган 1400 дан ортиқ вулқонлар учун дарс бўлиши керак. Янги услублар вулқон хавфини баҳолашда муҳим бурилиш ясаши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг