Бокс: Тошкентда U-22 Осиё чемпионати ўтказилади

11:59 16 Январь 2022 Спорт
946 0

Хабарингиз бор, шу йил 20 — 30 январь кунлари Тошкентда бокс бўйича 22 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Айни пайтда чемпионатга тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

Мусобақада қитъамизнинг 20 га яқин давлатидан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади.

«Универсал» спорт саройи мезбонлик қиладиган баҳслар йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 12 та вазнда ўтказилади.

Боксчиларимиз ушбу мусобақага Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» ўқув базасида ҳозирлик кўришмоқда.

Қайд этиш лозим, бундай тоифадаги мусобақа Осиёда илк маротаба ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер