Давлат идоралари ва халқ ўртасидаги мулоқот механизмларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевга давлат идораларининг аҳоли билан коммуникацияси самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар жараёнида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини ҳам такомиллаштириш, Халқ қабулхоналарининг имкониятларини кенгайтириш, фаолиятига замонавий ёндашувларни жорий этиш, жамоатчилик фикрини чуқурроқ ўрганиш ва қарорлар қабул қилишда уни инобатга олиш тобора долзарб аҳамиятга эга бўлиб бораётгани таъкидланди.
Аҳолининг кайфияти, эҳтиёжи ва орзу-интилишларини аниқ ва тўлиқ ўрганишда замонавий, профессионал социология ва таҳлилий усуллардан фойдаланиш зарурлиги, бу ислоҳотлар нақадар самарали бўлаётгани ҳақида холис ахборот олиш ва келгуси истиқболга мўлжалланган тараққиёт дастурларини тўғри ишлаб чиқишнинг муҳим омили экани кўрсатиб ўтилди.
Президентимиз халқ билан мулоқот маданиятини изчил юксалтириш, фуқароларни эшитиш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда қарор қабул қилиш давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шартлигини таъкидлади.
Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга нафақат тезкор жавоб бериш, балки уларни тизимли таҳлил қилиб, социологик тадқиқотлар натижалари билан солиштириш орқали тегишли ечимларни таклиф қилиш, умуман, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқот сифати ҳамда ишончни мустаҳкамлаш давлат ва бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият идораларининг асосий вазифаларидан бири экани яна бир бор кўрсатиб ўтилди.
Ҳокимият ва аҳоли ўртасидаги доимий мулоқотнинг институционал асосларини мустаҳкамлаб, янгича ёндашувларга асосланган замонавий моделини шакллантириш, уни жамоатчилик фикрини ўрганиш тизимига боғлаш муҳим экани қайд этилди.
Мутасаддиларга халқ билан мулоқот механизмларини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг