Бокс ЖЧ: Шаҳобиддин Зоиров мезбон боксчини мағлубиятга учратди
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Сербиянинг Белград шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг) биринчи жангини мезбон спортчи Тамир Галановга қарши рингга ўткзиб, ишончли ғалабага эришди.
Ушбу баҳсдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Илк жангданоқ мезбон боксчига қарши жанг қилиш бироз қийин. Албатта, ҳар бир нарсани ўз қийинчилиги бор. Лекин ўзимни қўлга олиб, мураббийларимиз берган кўрсатмаларни тўғри бажаришга интилдим ва ғалабага эришдим. Мураббийлар раундлар оралиғида ҳисобни айтиб турган бўлсаларда, яхшироқ жанг кўрсатишга ундашди», дейди Шаҳобиддин Зоиров.
Шаҳобиддин Зоиров 2016 йил Рио-де-Жанейро ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинлари ва 2019 йил Екатеринбургда ташкил этилган жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган.
Бугун яна уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади:
-92 кг: Мадияр Саидрахимов - Владислав Смахликау (Болгария) (19:15дан сўнг)
-60 кг: Абдумалик Халаков - Жасин Ляма (Македония) (21:25 дан сўнг)
-71 кг: Шаҳрам Ғиёсов - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) (23:00дан сўнг)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг