Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати кейинги йилга қолдирилди

03:35 12 Ноябрь 2021 Спорт
1236 0

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) декабрь ойида Туркияда ўтказилиши режалаштирилган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини келгуси йилга қолдирмоқда.

Бунга сабаб сифатида бутун дунёда юзага келаётган коронавирус пандемиясининг яна бир тўлқини деб келтириб ўтилмоқда. Халқаро ташкилот бу борада Туркия миллий федерацияси билан музокара ўтказгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Истанбул шаҳри 6-19 декабрь кунлари аёллар ўртасидаги дунё биринчилигини қабул қилиши керак эди. Янги келишувга кўра мусобақа келаси йилнинг март ойига қолдирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер