Бокс афсонаси ўз уйида вафот этган ҳолда топилди
Британиялик бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Рикки Хаттон 46 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.
Полиция маълумотига кўра, Хаттоннинг жасади якшанба куни эрталаб Грэйтер Манчестернинг Ҳайд шаҳридаги уйидан топилган.
«Бугун соат 06:45 да полиция «Bowlacre Road» манзилига чақирилди. У ерда 46 ёшли эркакнинг жасади аниқланган. Ҳозирча унинг ўлимига доир шубҳали ҳолатлар қайд этилмади», дейилади полиция баёнотида.
Рикки Хаттоннинг ўлимидан кейин кўплаб таниқли бокcчилар уни ёдга олди. Собиқ жаҳон чемпиони Амир Хон Х ижтимоий тармоғида: «Бугун биз нафақат Буюк Британиянинг энг буюк бокcчиларидан бирини, балки дўст, устоз ва жангчини йўқотдик», деб ёзди.
Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри эса Instagramʼда: «Рикки Хаттон — афсона. Уни ҳеч ким унутмайди. Ишонолмайман, жуда ёш кетди», дея изоҳ қолдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг