Бойсунда замонавий мактаб қурилди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Ўттиз уч йил муқаддам бунёд этилган мактабда қўшимча икки қаватли замонавий бино қурилиб фойдаланишга топширилди.
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Юқори Мачай маҳалласи пурвиқор тоғ қўйнида жойлашган. У туманнинг энг чекка қишлоқларидан. Тоғ қўйнидаги болалар замонавий мактабдан баҳраманд бўлишлари — ростдан бу қувончли хабар!

— Бундан 33 йил олдин ҳудудимизда кичкина мактаб қурилган эди, — дейди маҳалла нуронийси Менглимамат Ахмедов. — Аҳоли йил сайин ўсяпти. Мактаб ёшидаги ўғил-қизларимизнинг сони 652 нафарга етди. Мактаб синфхоналарининг етишмаслигидан дарс машғулотлари икки босқичда бўлиб ўтилаётганди. Ҳатто баъзи оилалар фарзандлари 6 километр олисдаги мактабга ҳам қатнаётганди. Энди бу қийинчиликлар ортда қолди.
Тоғли ҳудудларда яшовчи болалар учун замонавий мактаблар қад ростлаётгани мамлакатимизда таълим тизимининг ривожланиши ва барча болалар учун тенг имконият яратишга қаратилган муҳим ислоҳотлардан. Бунинг натижасида болаларнинг таълим олиш даражаси ошиб, уларнинг келажакдаги имкониятлари кенгаяди ва жамиятнинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшади.

Ушбу мактаб биноси 140 ўринга мўлжалланган бўлиб, инвестиция дастури асосида «Муқтадир Ихтисос таъмир» хусусий корхонаси томонидан қиймати 2 млрд. 700 млн. сўм пул маблағлари эвазига қуриб битказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг