Бойсунда “Олма сайли” фестивали ўтказилди
Фарҳод ЭСОНОВ/“Халқ сўзи”. Бойсун гўзал табиати, осмонўпар тоғлари, мўътадил об-ҳавоси, шифобахш гиёҳ ва сувлари, тарихий ёдгорликлари, миллий урф-одатлари билан сайёҳларни ҳамиша ўзига маҳлиё этиб келмоқда. Айниқса, “Бойсун” навли олмасининг таъми ширин ва серсув.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Туризм бошқармаси ҳамкорлигида Бойсунда анъанавий “Олма сайли” фестивали ўтказилди. Бу йилги тадбирга келган меҳмонлар тоғлар қўйнида етиштирилган сархил олма ва бошқа меваларни татиб кўриб, уларнинг инсон организмига фойдаси ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлди.
Фестивалда олма етиштиришда “Энг фаол маҳалла”, “Энг фаол ташкилот”, “Энг ширин олма боғи яратувчиси” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, улар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Фольклор жамоалари ва эстрада хонандаларининг қизиқарли концерт дастури тадбирга байрамона руҳ бағишлади.
Фестиваль дастури доирасида савдо кўргазмалари ташкил этилди. Машҳур Омонхона шифобахш суви жойлашган ҳудудда туризм қишлоғининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Туристик манзилларга уюштирилган инфо-тур дастурида журналист ва блогерлар ҳудуднинг сайёҳлик имкониятлари билан яқиндан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бош прокуратура Алламжонов суиқасдига оид қўшимча ахборотни очиқлади
- 2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар қанчага оширилиши маълум бўлди
- ДХХ ва Мудофаа вазирлиги раҳбариятидаги тайинловлар расмий эълон қилинди
- Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт ва Бектемир туманларига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг