Бўйни ўстиришнинг қандай даво чоралари бор?
Бўйни ўстириш ҳақидаги саволларга тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди.
— Суяк ёши нима дегани?
— Тиббиётда ҳар бир одам организмининг паспорт ёши ва суяк ёши деган тушунча бор. Қўл кафти рентген текшируви ўтказилганида суяклар сонига кўра cуяк ёши аниқланади. Меъёрда паспорт ёши суяк ёши билан тенг бўлиши лозим. Суяк ёши бир йилда бир маротаба назорат килиниши керак. Ўсиш жараёнига қараб ўсиш гармонини давом этириш ёки тўхтатиш тавсия қилинади.
Бўй ўсишининг ортда қолиши шу каби текширувларда кўринади. Масалан, боланинг паспорт ёши 10, суяк ёши эса 3 ёшга мос келади. Фарқи: 7 ёш бўлаяпти.
— Бўйни ўстиришда қўлланиладиган гормон терапия муолажаси қандай?
— Замонавий тиббиётда рентген ва гормонал текширувлардан орқали бўй ўстиришда ташхис аниқ бўлгач, гормон терапия муолажаси қилинади.
Муолажа икки усулда: узлуксиз ва муддатли кўринишда бўлади. Даволаниш жараёнида бола ўз вақтида кўрикдан ўтказиб турилиб, ўсиш доиралари беркилиб қолмаётгани назорат қилинади.
Шунингдек, гормон препаратларини ўз вақтида белгиланган тартибда қабул қилиш ҳам асосий шартлардан бири. Агар билиб-билмай бўй ўстирувчи гормондан фойдаланилса, ножўя таъсири кузатилиши мумкин. Шу боис ҳам мутахассис билан бамаслаҳат керакли муолажа олиниши лозим. Икки ёки уч ойда тўхтатиб қўйилса, ҳеч қандай наф бўлмайди. Бу жараённи эртароқ бошлаган маъқул. Балоғат ёшидан кейин бўй ўстириш муолажаси таъсир қилмаслиги тиббиётда кўп кузатилган.
— Уй шароитида болаларимизнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилишимиз керак?
— Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан банд бўлса, унда очлик ҳисси пайдо бўлади. Бу эса ўсиш гормони кўпроқ ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Таомнома оқсилга бой маҳсулотлар, сут-қатиқ, гўшт, тухум, кўкатлар ҳамда дуккакли маҳсулотларга бой бўлса, бўй билан боғлиқ муаммолар кўп безовта қилмайди. Шуни унутмангки, ҳар қандай касалликнинг олдини олишнинг биринчи талаби бу соғлом турмуш тарзига амал қилишдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг