Боғистонликлар ташаббуси билан кутубхона ташкил этилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Риштон туманидаги “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли ўзаро уюшқоқлик кўрсатиб, сўнгги йилларда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 4 маротаба ғолиб бўлган. Натижада ҳудуддаги мактаб ва оилавий поликлиника мукаммал таъмирдан чиқарилди. Ижтимоий соҳа муассасаларига қуёш панеллари ўрнатилди. Ички кўчалар асфальт қилинди ва электр тармоқлари янгиланди. Яқин кунларда замонавий стадион қурилиши якунига етказилиб, фойдаланишга топширилади.
Бу маҳалла марказида чевархона, сартарошхона ташкил этилди. Шу кунларда эса боғистонликлар ташаббуси билан МФЙ биносида мўъжазгина кутубхона иш бошлади. Ҳозирда кутубхона фондини янада бойитиш мақсадида маҳалладаги 680 та оила камида биттадан китоб совға қилиши бўйича акция ўтказмоқда.
— Қарийб 2,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилувчи маҳалламиз гилослари, қандак ўриги, лимони бутун мамлакатимизда машҳур, — дейди “Боғистон” МФЙ раиси Абдусалом Йўлдошев. — Маҳалламиз аҳолисининг 800 нафарга яқини ёшлардан иборат. Шу боис баркамол авлод вакилларига замонавий шароитлар яратиб беришни устувор вазифа сифатида белгилаб олганмиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг