Боғдорчиликнинг руҳий ва жисмоний саломатлик учун фойдалилиги исботланди

Архив фото
Боғдорчилик нафақат қизиқарли хобби, балки инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигини яхшилашга ҳисса қўшадиган кучли, кўп компонентли восита ҳам ҳисобланади.
Руминиянинг Клуж шаҳридаги Қишлоқ хўжалиги фанлари университети ва Лондон Қироллик коллежидан тадқиқотчилар 40 йиллик илмий маълумотлар тўпламини таҳлил қилиб, қуйидагиларни тасдиқлади: боғдорчилик инсонда депрессия ва безовталик даражасини пасайтиради, кайфият ва когнитив функцияларни оширади. Боғдорчилик дастурлари иштирокчиларининг умумий фаровонлиги 55 фоизга ошган.
Боғдорчилик фаолияти билан боғлиқ бўлган жисмоний фаоллик эндорфинлар (уларни кўпинча “бахт гормони” деб аташади) ишлаб чиқарилишига ва инсон организмида яллиғланишнинг камайишига ёрдам беради. Табиат билан мунтазам алоқада бўлиш стресс даражасини пасайтиришга ҳам кўмаклашади ва диққатни жамлашни яхшилайди, ўсимликларни парвариш қилишда юзага келадиган идроклилик эса безовталикни енгишда асқатади. Боғдорчилик билан шуғулланиш жараёнида шаклланадиган ижтимоий муносабатлар жамоавийлик туйғусини мустаҳкамлайди.
Боғдаги юмушларни бажаришга одатланган кексалар хотираси яхшилангани ва ёлғизлик ҳисси камайганини таъкидлайди. Боғдорчиликка меҳр қўйиш орқали руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолари бор одамлар ҳам сезиларли ижобий ўзгаришни бошдан кечиради. Ҳатто юрак хасталиклари каби сурункали касалликлар ҳам соғлом овқатланиш ва фаол турмуш тарзи туфайли камроқ намоён бўла бошлайди.
Гарчи тадқиқот болаларни қамраб олмаган бўлса-да, аввалги илмий ишлар шуни кўрсатадики, боғдорчилик уларга ҳам, масалан, яхшироқ ўқиш учун диққатни жамлаш машқи сифатида ёрдам бериши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг