БМТ Бош котиби Донбассда ўтказилган референдумларни тан олиш имконияти ҳақида гапирди
Фото: Reuters
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш референдумлар натижалари ва Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия таркибига қўшилишини тан олиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди.
Унинг фикрича, референдумни халқ иродасининг ҳақиқий ифодаси деб бўлмайди. Чунки у Украинанинг қонунчилик доирасидан ташқарида ва Россия назорати остидаги ҳудудда бўлиб ўтган.
«Кремль эртага Москвада Украинанинг Донеск, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларини аннексия (Бир давлатни ёки унинг бир қисмини бошқа давлатга мажбуран қўшиб олиш — ТАҲР.) қилиш жараёнини бошлаб берадиган маросим бўлиб ўтишини маълум қилди. Ҳозирги таҳдидли пайтда мен Бош котиб сифатида БМТ Низомига риоя қилиш бурчимни таъкидлашим керак», дейди у.
Гутерриш қўшимча қилишича, хорижий давлат ҳудудини ҳар қандай аннексия қилиш БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади. Шу билан бирга, Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзосидан бири сифатида ушбу қонунларга риоя қилишга мажбур.
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, янги ҳудудларнинг Россия таркибига қўшилиши бўйича келишувларни имзолаш 30 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг