БМТ билан ҳамкорликда иқлим ўзгариши йўналишида янги лойиҳалар амалга оширилади
Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турган БМТ бош котиби ёрдамчиси, Кўкаламзорлаштириш ва ўрмонлар бўйича Глобал форум директори Джулета Биао Куденукпо билан учрашди.
Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, соғлиқни сақлаш, экология, иқлим ўзгариши йўналишларидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда БМТнинг Ўзбекистондаги ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликда “яшил” иқтисодиёт, иқлим ўзгариши, савдони ривожлантириш каби йўналишларда қатор лойиҳалар йўлга қўйилган.
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг “Ўзбекистон Республикасида иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича миллий ҳаракатларни кузатиш ва техник ёрдам кўрсатиш бўйича интеграциялашган ва кенгайтирилган шаффофлик тизимини яратиш салоҳиятини ошириш” лойиҳаси самарали амалга оширилмоқда.
Иқлим ўзгаришига қарши курашда унинг болалар, ёшлар ва аёлларга таъсирини ҳисобга олган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Айни пайтда Марказий Осиё глобал иқлим ўзгариши оқибатларини тобора кўпроқ бошдан кечирмоқда. Орол денгизининг қуриши минтақада комплекс экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди. Шу нуқтаи-назардан суҳбат чоғида БМТ ва унинг ихтисослашган идораларининг фаол иштирокида “яшил” технологияларни кенг жорий этиш ва замонавий иқлим технологияларини жалб қилиш бўйича техник қўллаб-қувватлашда янги чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Конструктив ва амалий руҳда кечган учрашув якунида мулоқотни тизимли давом эттириш, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар кўламини кенгайтиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг