БМТ: 2024 йил ёғингарчилик миқдори бўйича аномал йил бўлди
БМТнинг Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) ҳузуридаги гидрология, сув ва криосфера бўлими раҳбари Стефан Уленбрукнинг маълум қилишича, 2024 йил ёғингарчилик ҳажми бўйича аномал йил сифатида қайд этилди.
Унинг сўзларига кўра, кўплаб ҳудудларда ёғин одатдагидан кўпроқ бўлган. Жумладан, Жанубий Осиё, Покистон, Ҳиндистоннинг айрим ҳудудлари, шунингдек, Марказий Африканинг ғарбий қисмидаги Сахел минтақасида ёғин меъёридан ошиб кетган. Шунингдек, Марказий Осиё ва Россиянинг катта қисмида ҳам ёғингарчилик одатдагидан юқори қайд этилган. Аксинча, Африканинг жанубий ҳудудлари ҳамда Жанубий Американинг катта қисмида ёғин миқдори кескин камайган.
— Ёғингарчиликдаги бу ўзгаришлар маҳаллий дарёлардаги сув сатҳига ҳам таъсир кўрсатди, — деди Уленбрук ЖМТнинг йиллик «Сув ресурслари ҳолати» ҳисоботини тақдим этар экан.
Маълумотларга кўра, ўтган йилда глобал сув ҳавзаларининг қарийб 60 фоизида дарё оқимининг нормал кўрсаткичлардан оғиши кузатилган. Мутахассислар таъкидлашича, сўнгги олти йил давомида дунё бўйича сув ҳавзаларининг атиги учдан бир қисми 1991–2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичларга мос келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг