Блинкен ва Остин АҚШ Конгрессини Исроил ва Украинага ёрдам кўрсатишни маъқуллашга ишонтиришга ҳаракат қилади

20:01 31 Октябр 2023 Дунё
129 0

Иллюстратив фото

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва мамлакат мудофаа вазири Ллойд Остин қонунчиларни Жо Байденнинг Украина ва Исроилга 106 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимосини маъқуллашга кўндиришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

Агентликнинг аниқлик киритишича, Блинкен ва Остин президент Байденнинг илтимосига биноан АҚШ Сенати қўмитасида тушунтириш беради.

Аввалроқ, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Конгрессни Украинага қўшимча маблағ ажратишга чақирган эди. Чунки маблағлар “деярли тугаб қолган”.

Бундан олдин Жо Байден Украина ва Исроилга ёрдамни “ақлли сармоя” деб атаган ва бу давлатларнинг можароларда ғалаба қозониши “Америка миллий хавфсизлиги учун” зарурлигини айтганди.

Бундан олдин АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Америка маъмуриятининг Исроил ва Украинага 105 миллиард долларлик ёрдам сўрашини иккига бўлиш кераклигини айтди.

Жонсон маъмурият Украина контекстидаги кейинги ҳаракатлар режалари ва вазиятдан умидлар ҳақида ҳам ҳисобот бериши кераклигини таъкидлади.

Олдинроқ, Қўшма Штатлар Вашингтон бир вақтнинг ўзида Исроил ва Украинани қўллаб-қувватланишига дош беролмайди, деб ҳисоблаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер