Блинкен Исроилнинг хоҳишига қарши гапирди

12:09 01 Август 2024 Дунё
324 0

Фото: inbusiness.kz

Байден маъмурияти Яқин Шарқда давом этаётган можарога барҳам бериш учун Ғазода ўт очишни тўхтатишга интилмоқда. Шунга қарамасдан, Яқин Шарқда Исроил томонидан уюштирилаётган сўнгги суиқасдлар кўзланган мақсадга эришишни қийинлаштирди. «Бу ҳаракатлар минтақани кенг кўламли урушга яқинлаштирмоқда», деб ёзади «Politico» нашри.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Мудофаа вазири Ллойд Остин вазиятни тинчлантиришда дипломатия муҳимлигини таъкидлади. Блинкеннинг фикрича, Ғазода ўт очишни тўхтатиш Яқин Шарқ бўйлаб кескинликни камайтиришнинг калитидир. Теҳронда ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши бу дипломатик саъй-ҳаракатларни мураккаблаштирди.

«Ҳамма жойда вазиятни мўтадиллаштириш керак. Биз истаган энг яхши йўл бу Ғазода ўт очишни тўхтатишдир. Менимча, можароларнинг ортиши бошқа ҳудудларга ҳам таъсир кўрсатади. Бу ҳолат Исроил ва Ливан шимолида бўладими, Эронда бўладими, Қизил денгизда ҳусийлар билан бўладими, фарқи йўқ, муҳими кескинликнинг барҳам топиши», деди Блинкен Сингапурда берган интервьюсида.

АҚШ минтақавий можаронинг олдини олишнинг асосий ечими сифатида музокараларга таянишни режалаштирмоқда. Вашингтон расмийлари, агар бу музокаралар муваффақиятсизликка учраса, ҳеч қандай Б режа йўқлигини қайд этмоқда. Тахминларга кўра, Исроил ҳам, ҲАМАС ҳам янги имтиёзлар талаб қилар экан, ҳеч қандай келишув бўлмайди.

Шунга қарамасдан, Блинкеннинг баёноти АҚШнинг позицияси Тел-Авивни етарлича қўллаб-қувватламаслигини англатиши мумкин. Сўнгги суиқасдлар, жумладан, «Ҳизбуллоҳ» қўмондони Фуад Шукрнинг ўлдирилиши кескинликни оширди. АҚШ бу ҳолат Исроил ва Эрон ўртасида тўғридан-тўғри можарога олиб келиши мумкинлигидан чўчимоқда.

Аввалроқ, Россия янги хавфли дронларини жангга чиқаргани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?