"Биз турли ғоя ва қарашлар тарафдори бўлишимиз мумкин. Аммо барчамизнинг мақсадимиз бир". Шавкат Мирзиёев сайловдаги рақобатчиларига миннатдорлик билдирди
Шавкат Мирзиёев унинг номзодини илгари сурган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари ва фаолларига, у билан ҳамфикр бўлиб, номзодини қўллаб-қувватлаган “Миллий тикланиш” демократик партияси вакилларига, барча тарафдорлари ҳамда ишончли вакилларига ташаккур айтди.
Сайловда муносиб иштирок этган “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудовага, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятовга, Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаевга алоҳида миннатдорлик билдириб, уларнинг келгуси ишларига ютуқ ва омадлар тилади
"Албатта, биз турли сиёсий партияларга мансуб бўлишимиз, турли ғоя ва қарашлар тарафдори бўлишимиз мумкин. Демократия дегани ҳам аслида шу. Аммо моҳият эътибори билан қараганда, барчамизнинг, бутун Ўзбекистон халқининг мақсади бир. Бизнинг барчамизни Ватан, эл-юрт манфаати бирлаштиради.
Шу сабабли биз сайловда қатнашган партияларимиз дастурларидаги энг муҳим фикрлар ва амалий таклифларни келгуси фаолиятимизда албатта эътиборга оламиз. Барчамиз Янги Ўзбекистон деган ягона ва улуғ мақсад атрофида янада жипслашиб, халқимизнинг орзу-армони бўлган мана шу эзгу ғояни амалга ошириш йўлида ҳамкорлик қиламиз", – деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг