Битта видео учун 50 миллион сўм! Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мадҳияси тақдим этилди
«Париж – 2024» олимпиадасида иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг «Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба» треки мадҳия сифатида танлаб олинди ва ушбу мадҳия учун махсус видео ролик ҳам суратга олинди. Бу ҳақда UFA матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур видеоконтент билан биргаликда кенг миқёсдаги #қонимдагалаба халқаро челленжига старт берилди. Челленжда исталган одам иштирок этиши мумкин. Унда қатнашиш учун тармоқ фойдаланувчилари 17 июлга қадар «Ўзбекистонлик» трекидан фойдаланиб, футбол мавзусида суратга олинган 1 дақиқали креатив видеони «Инстаграм»га #qonimdagalaba ҳештеги билан жойлаши талаб қилинади.
10 та энг яхши видеонинг ҳар бири учун 50 миллион сўм пул мукофоти берилади. Уларни машҳур спортчилар ва медиа вакилларидан иборат ҳайъат аъзолари саралаб олади.
Аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Тимур Кападзе 26 июлдан 11 августгача давом этадиган «Париж-2024» Олимпиада ўйинларига олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг исмини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг