“Bitcoin” нархи кескин пастлаб кетди. Бунинг сабаби нима?
20 декабрга ўтар кечаси криптовалюта нархи 102,715 долларни ташкил қилган, кейинчалик унинг нархи кескин пасайиб 95 минг долларгача тушиб кетди.
“Bitcoin”нинг нархи АҚШ федерал захира тизимини криптовалютада яратишдан бош тортгани сабабли кескин пасайиб, 100 минг доллардан ҳам қуйилаган. Бу ҳақида “RBC” нашри хабар берди.
Трампнинг қайта сайланиши фонида рискли активларга, жумладан “Bitcoin” каби криптовалюталарга талаб ўсди. Унинг федерал захира тизимини криптовалютада яратиш ҳақида баёнотидан сўнг, актив нархи 17 декабрь куни 108,3 минг АҚШ долларидан ошди.
Булардан бир кун ўтиб эса, АҚШ Федерал захира раиси бу таклифни рад этган ва кескин изоҳлар берган.
5 декабрь куни “Bitcoin” курси 100 минг доллардан ошган. Савдонинг юқори нуқтасида токен Тошкент вақти билан 7:40 атрофида психологик белгидан ўтган. Ярим соат ўтгач, токен учун 103 минг доллардан ортиқ таклиф берилиб, сўнг нарх ушбу белги атрофида кичик тебранишлар билан барқарорлашган эди.
Рад этилишдан кейин, 20 декабрга ўтар кечаси криптовалюта нархи 102,715 долларни ташкил қилган, кейинчалик унинг нархи кескин пасайиб 95 минг долларгача тушиб кетди.
“Bitcoin” 5 ноябрдан бери 50% га ўсди, бу кўп жиҳатдан кирувчи маъмурият криптографияни кучайтиради деган умидлар туфайли эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг