Бишкекда ўзбек ёзувчиси билан ижодий учрашув бўлиб ўтди
Бишкек шаҳридаги А. Османов номли Қирғизистон Миллий кутубхонасида таниқли ўзбек адиби Ҳабиб Сиддиқнинг қирғиз тилида чоп этилган “Америкалык коңшуларым” (“Америкалик қўшниларим”) китоби тақдимоти ва ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда адибнинг янги асари, унинг мавзуси, бадиий услуби ҳамда қирғиз китобхонлари учун аҳамияти ҳақида сўз юритилди ва китобнинг нашри икки қардош халқ адабий алоқаларида муҳим воқеа сифатида баҳоланди.

-Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда,-дейди Қирғизистон халқ шоири Акбар Рисқулов. -Адабиёт ва таржима соҳасидаги бундай ижодий ҳамкорлик халқлар ўртасида ўзаро англашув ва маънавий яқинликни кучайтиришда муҳим ўрин тутади. Ҳабиб Сиддиқнинг қирғиз тилига таржима қилинган янги асари ҳам қирғизистонлик ўқувчиларга манзур бўлиши, шубҳасиз.

Тадбир якунида ўзбек адиби Ҳабиб Сиддиққа Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзолиги гувоҳномаси топширилди. Шунингдек, ёзувчи ўзининг ўзбек, қирғиз, рус ва қорақалпоқ тилларида чоп этилган китобларини Қирғизистон Миллий кутубхонаси фондига совға қилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг